Тайёрлов гуруҳлари ўртасидаги республика босқичи финал баҳсларида ҳар икки ёшдаги жамоамиз ҳал қилувчи ўйинга йўлланма олди.
Катта ёшлилар жамоаси "Бунёдкор" билан ЎФФ олдидаги сунъий майдонда баҳслашди. Учрашувда ташаббус кўпроқ футболчиларимиз томонида бўлиб, биринчи таймда Владимир Павловский киритган ягона тўп учрашув тақдирини ҳал қилди. Иккинчи ярим финалда "Насаф" "Машъал"дан 3:0 ҳисобида устун келди. Эртанги финал ўйини 13:00да ЎФФ майдонида бошланади. Эслатиб ўтамиз, гуруҳда жамоамиз "Насаф"ни 2:0 ҳисобида енгганди.
Кичик ёшлилар ўртасидаги ярим финалда ҳам "Пахтакор" "Бунёдкор"ни кичик ҳисобда доғда қолдирди. 1:0 ҳисоби жамоамизнинг финалга чиқиши учун етарли бўлди. "Машъал" эса "Навбаҳор"ни худди шундай ҳисобда енгиб, эртанги финал баҳсида бизга рақиблик қилади. Кичик ёшлиларнинг финал учрашуви ЎФФ сунъий майдонида 11:00да бошланади.